Нурмат Отабеков: ҳамжиҳатликда ҳаракатларни давом эттирсак, коронавирус касаллигини енгамиз

14.05.2020 17:35

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 2 минг 620 нафар бемор рўйхатга олинган. Шундан 2 минг 75 нафари яъни 80 фоиздан ортиқроқ бемор тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 525 бемордан 11 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.

Ҳурматли юртдошлар!

Карантин тадбирлари давом этяпти. Карантин бекор қилингани ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бўлгани йўқ. Демак, карантин тадбирларига ва берилган имконият – карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш талабларига тўлиқ риоя этишимиз керак. Агар биз ўзаро мулоқотлардан имкон қадар сақланмасак, касаллик юқиш имкониятини юзага келтирадиган бўлсак, вазият яна жиддийлашиб кетишига сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин.

Касалликнинг иккинчи тўлқинига рўбарў келадиган бўлсак, у пайтда қўйиладиган талаблар янада қаттиқ ва кескин бўлади. Шунча пайт карантин тадбирларига риоя этиб, вазиятни бирмунча барқарорлаштирдик. Ҳамжиҳатликда ҳаракатларни давом эттирсак, касалликни енгамиз ва эпидемик барқарор ҳудудга айланамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net