Нидерландиянинг «Ballast Nedam» компанияси Тошкент шаҳридаги қурилиш лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

05.03.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/.Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нидерландиянинг «Ballast Nedam» компанияси вакиллари билан ижтимоий ва инфратузилмага оид лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масаласини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ballast Nedam» компанияси 1877 йилда ташкил этилган бўлиб, қурилиш соҳасида 140 йиллик тажрибага эга. Компания аэропорт, шифохона, сув таъминоти, энергетика ва иссиқлик тизими, оғир ва енгил саноат, шунингдек, йўл, йўл ўтказгич ва кўприклар қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширади.

Айни пайда «Ballast Nedam» компанияси Тошкентда қурилиши режалаштирилган йўллар, эстакада ва ер ости йўлларига оид лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

 Ўзаро мулоқот давомида томонлар ҳамкорлик масаласини тегишли мутахассислар билан атрофлича кўриб чиқишга келишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net