Нидерландиядан муносабат: Алишер Навоий ўзбек адабиёти ва маданиятининг буюк куйчиси

09.02.2021 17:04

ГААГА, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан нидерландиялик журналист ва адабиётшунос олим Бурхан Чарлак ўз фикр-мулоҳазалари ва табригини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— Буюк шоир, мутафаккир, файласуф, олим ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кунда муносабати Ўзбекистон халқини табриклашдан бағоят  мамнунман.

Айни пайтда мен Ўзбекистонга бағишланган китобимни тугатиш арафасида турибман. Китоб нидерланд тилида бўлиб, ундан Ўзбекистон деб аталмиш сеҳрли диёрнинг тарихи, меъморий обидалари, маданияти, санъати ва замонавий тараққиёти тўғрисидаги маълумотлар ва менинг шахсий таассуротларим ўрин олади.

Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрни, обрў-эътибори юксалиб бормоқда. Қадимий Мовароуннаҳрнинг маданий мероси Ғарб оламида тобора катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, тадқиқ қилинмоқда. Шу маънода бугун - Алишер Навоийнинг 580 йиллик таваллуд айёмида - мазкур буюк инсон сиймоси ўзбек халқининг ранг-баранг маданиятини бутун дунёда тараннум этувчи бир куч эканига эътибор қаратишни истардим. Окфорд инглиз, Гёте немис, Юнус Эмре турк маданиятининг куйчиси бўлгани каби Алишер Навоий ўзбек маданияти ва адабиётининг дунёдаги буюк  сиймосидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net