Немис капитали иштирокида замонавий меҳмонхона қурилмоқда

18.09.2020 13:47

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳрида немис капитали иштирокида замонавий меҳмонхона қад ростламоқда, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълумига асосланиб.

“Wyndham Garden Tashkent Airport” бренди остида барпо этилаётган мазкур янги меҳмонхона пойтахтимиз меҳмонлари учун қўшимча қулайликлар яратади. Тўрт юлдузли меҳмонхона "ALTA VETTA" масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилмоқда ва у 113 та хонадан иборат бўлиб, лойиҳа қиймати 20 миллиард сўмни ташкил этади.

Меҳмонхона Германиянинг нуфузли “MirAZ Kapital GmbH” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилмоқда. Немис компанияси лойиҳага 500 минг доллар миқдорида инвестиция киритган.

Меҳмонхона 2022 йилда фойдаланишга топширилиб, унда 120 та янги иш ўрни яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net