Наврўз байрами нишонланади, айрим маҳаллий ва халқаро тадбирлар бекор қилинади

13.03.2020 12:40

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тегишли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда Наврўз тантаналари юқори савияда, халқ сайли кўринишида ташкил этилиши маълум қилинди. Байрам «Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади.

Йиғилишда, шунингдек жорий йил 14-15 март кунлари «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини уюшқоқлик билан ташкил этиш, юқори савияда ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Асосий байрам тадбирлари ва халқ сайллари ўтказиладиган жойларда янги турдаги COVID-19 коронавируси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чоралар кўрилади. Тиббий назорат кучайтирилади.

Мажлисда, шунингдек, дунёда мазкур юқумли инфекция билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда, хавфсизлик нуқтаи назаридан бир қатор маҳаллий ва халқаро даражадаги, чет эллик меҳмонлар иштирокидаги тадбирлар бекор қилиниши ҳақида хабар берилди.

Хусусан, байрам арафасида Тошкент шаҳрида “Наврўз марафони”, жорий йилда Хива шаҳрининг «2020 йилда Хива шаҳри туркий дунё маданияти пойтахти» (31 март – 1 апрель) ҳамда Бухоро шаҳрининг «Бухоро шаҳри – ?слом олами маданияти пойтахти» (14-16 апрель), деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилиши белгиланган расмий тадбирлар очилиш маросими бекор қилинади.

Мажлисда Наврўз умумхалқ байрами билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва юқори савияда, тинч-осойишта ўтишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан Маданият, ?чки ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Мудофаа вазирликлари ҳисоботи тингланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net