Навоий вилояти ва Финляндиянинг Лаппеенранта муниципалитети ўртасида меморандум имзоланди

17.12.2020 11:14

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ва Финляндиянинг Лаппеенранта муниципалитети губернатори Комми Ярва ўртасида видеоконференцалоқа шаклида мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокараларда ўзаро муносабатларнинг қатор йўналишлари, жумладан, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Онлайн-учрашувда, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ушбу амалиётни самарали тарзда ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Тадбир якунида Навоий вилояти ва Лаппеенранта муниципалитети ўртасида таълим, иқтисодиёт ва ижтимой соҳаларда истиқболдаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net