Наталья Герман: БМТ Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади

15.10.2020 10:37

ТОШКEНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида Тошкентга ташриф буюрган БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ (МОПДММ) раҳбари Наталья Герман Ўзбекистоннинг  БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)га сайлангани муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

— Мен, авваламбор, Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини ушбу муҳим ва тарихий воқеа билан қутлайман, — деди Н.Герман. — 13 октябрь куни Ўзбекистон кўп сонли овоз (169 давлат) билан БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди. Бу 2021 йил январидан бошлаб кейинги уч йил давомида Ўзбекистоннинг ушбу муҳим халқаро тузилма фаолиятида иштирок этишини англатади.

Мен Ўзбекистонни ушбу ғалабага олиб борган изчил, ўта жиддий, аниқ мақсадга йўналтирилган йўл ҳақида қисқача фикр билдирмоқчиман. Бу йўл 2017 йилда бошланган эди. Айнан ўша йил Ўзбекистонда давлат ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган бешта муҳим йўналишда давлатни ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси қабул қилинган эди. Албатта, давлат раҳбари томонидан ушбу стратегик ҳужжатда белгиланган энг муҳим йўналишлардан бири - бу Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва ривожлантиришга қаратилган улкан ишлар эди.

2017 йилда бошланган кенг кўламли ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақаси ва бутун дунёда муносиб баҳоланди. Мамлакатнинг ?ҲКга сайлангани эса ушбу улкан ишлар ва ютуқларни БМТ патформасида тан олиниши бўлди.

2018 йил халқаро ҳамжамият ?нсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллигини нишонлади. Ўзбекистонда ушбу юбилей сана муносабати билан ушбу ҳужжатнинг жамият ривожига қўшган ҳиссасини муносиб таъкидлаш мақсадида ҳаракатлар ва чора-тадбирлар миллий дастури қабул қилинди.

2018 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг биринчи анжуманида қатнашиш шарафига муяссар бўлдим. Эсингизда бўлса, биз форум доирасида Президент Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари самарасида Марказий Осиёда ҳукм сура бошлаган минтақавий ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичини белгилайдиган Самарқанд руҳи ҳақида гапиргандик. Ўзбекистон раҳбари мамлакат ва минтақада тарихий ўзгаришларга асос солди. Форум натижалари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Шунингдек, бундай учрашувларни ҳар икки йилда бир марта, агар зарурат бўлса, ундан ҳам тезроқ муддатларда ўтказиш тўғрисида мажбуриятлар қабул қилинди.

Ушбу йўналишдаги иккинчи форум жорий йил бўлиб ўтганини таъкидлаш қувончлидир. Мазкур анжуман аниқ мақсадга йўналтирилди. Биз муҳим ва устувор мавзу - ёшларнинг ҳуқуқлари масаласини кўриб чиқдик.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилишга оид ташаббусини алоҳида таъкидламоқчиман. Ўзбекистоннинг ушбу саъй-ҳаракатлари халқаро майдонда ва, айниқса, БМТ платформасида кенг қўллаб-қувватланишига ишончим комил.

Бу воқеалар БМТнинг 75 йиллиги нишонланаётган 2020 йилда рўй бераётганида ҳам рамзий маъно бор. Барча давлатлар ушбу юбилейни янги ютуқлар, ташаббуслар, муваффақиятлар билан кутиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шу маънода, Ўзбекистон зиммасига олган барча мажбуриятларини изчил бажариб келмоқда. Мен, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида, Ўзбекистон ўз ихтиёри билан зиммасига олган барча мажбуриятларига содиқ эканини кўрмоқдаман.

Ўзбекистон ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни энг юқори даражага кўтариш ва БМТнинг ушбу муҳим механизми фаолиятини кучайтириш бўйича яна бир бор мажбурият олди. Шунингдек, ушбу соҳада минтақавий, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам мажбуриятлар олинди. Бу йўналишда ёрдамга муҳтож давлатларга кўмак қўлини чўзиш, миллий даражада ютуқларга олиб келган моделларни тарқатиш зарур бўлади.

Ўзбекистон ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани боис бутун минтақа учун минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро англашувнинг ижобий тажрибасини БМТдек энг юқори глобал даражадага олиб чиқиш мумкин.

Мен Ўзбекистонни ушбу тарихий воқеа билан яна бир бор табриклайман ва мамлакатга муваффақиятлар тилайман. Чунки мазкур мавқе улкан меҳнат ва масъулиятни англатади. Ушбу йўналишда барча давлатлар Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашига ишонаман. БМТ Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net