Наманганда Покистон билан ҳамкорликда 12 минг иш ўринли фабрика қуриш истиқболи муҳокама қилинди

07.02.2021 11:28

ТОШКEНТ, 7 февраль. /Дунё АА/. Бугун Панжоб вилояти (Покистон) губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудхари бошчилигидаги делегация Наманган шаҳридаги «Шодиёна» мажмуасида ташкил этилган «Made in Namangan» маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ва “Наманган-Панжоб” бизнес-форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегация аъзолари ташриф доирасида, шунингдек, шаҳардаги ADIM фабрикасида бўлиб, ҳамкорликда жинси матоси ва кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 12 минг иш ўринли фабрика барпо этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистоннинг юқори сифатли пахтаси, калава ипидан фойдаланиб, биргаликда уй-рўзғор учун мўлжалланган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва Европа мамлакатларига экспорт қилиш таклифини билдирди.

Султон Увайс Қараний мажмуасини зиёрат қилиб, катта таасурот олган делегация аъзолари мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантиришни қўллаб қувватлаб, мазкур мажмуага покистонлик зиёратчиларнинг сафарларини ташкил этиш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини изҳор қилди.

Меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифи 9 февралгача давом этади. Покистон делегацияси, шунингдек, Самарқанд ва Бухородаги қадамжоларни зиёрат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net