Наманганда 547 минг долларлик асалари экспорт қилинди

01.05.2020 18:56

НАМАНГАН, 1 май. /«Дунё» АА/. Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “?рвадон асал савдо” хусусий корхонаси 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида Россия Федерациясига 1,6 миллион рубллик ҳамда Қозоғистон Республикасига 13,8 минг долларлик асалари пакетлари экспорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Асаларичилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор бугунги кунда  20 та иш ўрини яратган.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, «Наманган» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 547 минг АҚШ долларига тенг бўлган 160 мингдан зиёд асалари пакетлари экспорт божхона режимида расмийлаштирилган. Ташқи бозорларга чиқарилган асалари пакетларининг асосий қисми Россия Федерацияси, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Республикалари улушига тўғри келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net