Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбарлар қўйилди

14.01.2021 11:30

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Мустақиллик ва эзгулик монументига мамлакатимиз куч тузилмалари вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти манбасига кўра, маросимда Ўзбекистон Мудофаа, ?чки ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳарбий оркестр садоси остида монумент пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Давлатимиз мадҳияси янгради. Фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида шахдам қадамлар билан юриб ўтди.

 Ҳарбий хизматчилар бахтиёр онага ҳарбийча ҳурмат изҳор этишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net