Мўғулистон Президенти Самарқандга келди

14.09.2022 12:27

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизматининг маълумотига кўра, олий мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Мўғулистон Президенти Ҳазрати Хизр мажмуасига келиб, Биринчи Президентимиз ?слом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ухнаагийн Хурэлсух саммит доирасида хорижий давлатлар раҳбарлари билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз: Мўғулистон 2004 йилдан бери Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги кузатувчи давлат ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net