МСК раиси ўринбосари: Соат 11:00га қадар 6 миллион 669 минг 552 нафар сайловчи овоз берган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этмоқда

24.10.2021 15:00

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Брифингда овоз бериш жараёнлари ҳақида маълум қилинди.

Баҳром Қўчқоровнинг қайд этишича, бугун соат 11:00га қадар 6 миллион 669 минг 552 нафар сайловчи овоз берган. Бу умумий сайловчиларнинг 33,6 фоизини ташкил этмоқда.

Ўзбекистонyинг турли ҳудудларидаги 207 та сайлов участкасида ўрнатилган 414 та видеокамера сайловчиларнинг овоз бериш жараёнини ушбу матбуот марказида ўрнатилган маниторда, «saylov2021.uz» веб-сайтида ҳамда «Ўзбекистон-24» телеканалида тўғридан-тўғри онлайн режимда намойиш қилиб турибди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловда юксак сиёсий фаолликни намоён этмоқда. Ўзбекистон Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади. Ўзбекистон Ресрубликаси Президенти сайловини ўтказувчи участка ва округ сайлов комиссияларидан олинган маълумотларга эътибор қаратсак, соат 11:00 га қадар сайловчиларнинг 6 миллион 669 минг 552 нафари ёки 33,6 фоизи овоз берди. Демак жорий сайлов ўтган деб ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net