МОХ? директори Анвар Носиров: Ўзбекистон Президентининг ?ҲТ 14-саммитидаги барча ташаббуслари аниқ ижро механизмлари билан таъминланган

06.03.2021 12:37

ТОШКЕНТ, 6 март. / “Дунё” АА/. “?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (?ҲТ) 14-саммити катта аҳамиятга эга. Мазкур анжуман мамлакатлар етакчиларига ташкилот фаолиятини таҳлил қилиш, унинг дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари бўйича фикр алмашиш имкониятини тақдим этди”, Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров “Дунё” АА мухбирига берган интервьюда.

“?қтисодий ҳамкорлик ташкилотининг сўнгги олий даражадаги саммити 2017 йилнинг мартида ?сломободда бўлиб ўтган эди.  Ушбу форумни 2021 йил 4 мартда виртуал форматда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди, - деди эксперт. - Ўзбекистон Президенти ўз нутқида “Бугунги саммитимиз “COVID-19дан кейинги даврда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик” мавзусида ўтаётганида чуқур маъно мужассам. Чунки, глобал иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатаётган пандемия давлатларимизни ҳам четлаб ўтмади”, дея холис таъкидлади.

?нқироз оқибатларини бартараф этишда минтақа давлатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини чуқур англаган ҳолда, Ўзбекистон раҳбари асосий минтақавий муаммолар ва мавжуд имкониятлар, шунингдек, қўйилган вазифаларни ҳал қилишда Ташкилотнинг роли бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Президентимиз томонидан илгари сурилган таклифлар нафақат алоҳида малакатлар учун, балки бутун ташкилот фаолияти учун ҳам ғоят муҳимдир.

Ўзбекистон етакчиси ташаббуслари яқин истиқболда карантин даврида Ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларини бартараф этиш, савдо алоқаларни кенгайтириш, сармоявий шерикликни янада мустаҳкамлаш заруратига қаратилгандир. Белгилаб берилган узоқ муддатли вазифалар ҳам минтақа мамлакатлари учун катта аҳамиятга эгадир.

Шу маънода транспорт йўлаклари тармоғини кенгайтириш ва минтақаларимиз транзит салоҳиятини ошириш тўғрисидаги таклиф Ташкилотга аъзо барча давлатлар, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам бирдек муҳим аҳамиятга эгадир.

Янги таклиф этилаётган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини қуриш бўйича расмий Тошкент ташаббусини амалга ошириш нафақат зарур йўлларни барпо этиш, балки Афғонистоннинг минтақавий интеграция жараёнларида фаол иштирок этишида ҳам улкан аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбарининг экология билан боғлиқ, жумладан, Оролбўйи муаммолари билан боғлиқ масалани ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу йўналишда минтақавий ҳамкорликнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишга даъвати ҳам долзарб ҳисобланади.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва молиявий ҳамкорлик соҳасидаги ҳамкорликнинг салмоқли истиқболлари белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу барча ташаббуслар амалга оширишнинг аниқ механизмлари билан тушунтириб берилди. Бу эса Ташкилотдаги барча шериклар билан биргаликда уларнинг тўлиқ рўёбга чиқарилишига, амалий ҳамкорликни янги ва юксак даражага кўтаришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net