Москвадаги Третьяков галереясида Нукусдаги ?.Савицкий номидаги санъат музейининг 118 та асари намойиш этилди

19.05.2021 14:12

МОСКВА, 19 май. /«Дунё» АА/. Москвада авангард рассом — ?ван Кудряшов таваллудининг 125 йиллигига бағишланган кўргазма очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Галереяда 300 дан ортиқ экспонатдан иборат ретроспектив коллекция жамоатчиликка тақдим этилди. Кўргазмани ташкил этиш ва  Қорақалпоғистон давлат санъат музейидан асарларни етказишда  Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси яқиндан ёрдам берди.

22 августга қадар давом этадиган кўргазма  расмлар, график ва саҳна асарлари ҳамда архив материалларидан иборат. Залларнинг бирида ?.Кудряшовнинг 1920 йил октябрь ойида Оренбург шаҳар театри учун уч ўлчамли супрематистик рангтасвирнинг реконструкцияси жойлаштирилган.

Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди. Унинг таъкидлашича, «мамлакат раҳбарияти маданият ва санъат соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини кенгайтириш, 2019-2021 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳукуматлараро дастури ҳамда дўстона муносабатлар ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган ҳаракат режаси муваффақиятли амалга оширилмоқда».

Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошқарув раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева супрематист рассом ?ван Кудряшовнинг расмлари Нукус шаҳридаги музей омборида қарийб эллик йилдан бери сақланаётганини таъкидлади. «Кўргазма асосида илмий изланишлар, рус авангардига қизиқиш ва ?гор Савицкий музейи хазиналарини бутун дунёга намойиш этишга бўлган катта истак ётади», - деди у.

Россия томонидан Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук кўргазманинг очилишида нутқ сўзлади. Унинг айтишича, рассом ?ван Кудряшовнинг ижоди кам ўрганилган. «Биз бу бўшлиқни тўлдиришимиз керак. Бугунги тадбир нафақат Россия ва Ўзбекистон, балки бутун санъат олами учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тадбирни ташкил этгани учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига, шунингдек, Савицкий номидаги санъат музейига алоҳида миннатдорлик билдираман», - деди у.

Давлат Третьяков галереяси бош директори Зельфира Трегулова «?ван Кудряшовнинг кўргазмаси энг муҳим халқаро лойиҳа бўлиб, уни уддалаганимизни тасаввур қилишимиз қийин», - дея таъкидлади.

Кўргазманинг хилма-хиллиги ва кураторларнинг машаққатли ишлари Россия Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова томонидан эътироф этилди.

«Ушбу кўргазма биз учун ва Ўзбекистон учун жуда муҳим воқеадир. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ижодий лойиҳалар тақвимидаги ёрқин воқеалардан бири бўлишига ишончимиз комил. Залга бир марта келган томошабин Кудряшов асарлари учун яратилган ажойиб архитектура муҳитидан ҳайратга тушади. Биз биринчи марта биргаликда, бутун дунёга буюк бир ишни тақдим эта олдик», - деди у.

Ўз навбатида, ?. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори Тигран Мкртичев музей коллекциясининг салоҳияти ушбу кўргазма музейнинг ХХ асрга оид расм ва графикалари тўпламини ҳақиқий ошкор қилишдаги илк қадам экани қайд этди. «Масалан, бизда «Бубновий валет» санъат уюшмаси асосчиларидан бири Алексей Моргуновнинг энг йирик тўплами бор. Биз рус тадқиқотчиларининг бу мавзуга бўлган қизиқишидан хабардормиз. Музей ва Третьяков галереяси ўртасидаги ҳамкорликни мамлакат раҳбарияти, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризм ва спорт вазирлиги ва Россия томонидан Маданият вазирлиги, давлат ташкилотлари ҳамда галерея жамоаси қўллаб-қувватлашига ишонамиз»,- деди Т.Мкртичев.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net