Москвада МДҲга аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича экспертлари йиғилиши ўтказилди

04.03.2020 12:21

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Москвада мажбуран чиқариб юборилган шахсларга ватанга қайтиш тўғрисида гувоҳномаларни бериш масалалари юзасидан МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги тўғрисида битим лойиҳаси бўйича экспертлар учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?чки ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда Ўзбекистон, Aрманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия ?чки ишлар вазирликлари, МДҲга аъзо давлатларда уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашиш бюроси вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида томонлар юқорида қайд этилган битим лойиҳасида кўзда тутилган ёндашувлар муҳимлигини таъкидлади.

Ушбу халқаро шартноманинг тузилиши МДҲга аъзо давлатлар ўртасида мажбуран чиқариб юборилган шахсларга қайтиш учун сертификатни расмийлаштириш ва беришда ўзаро таъсир самарадорлигини оширади. Бундай тоифадаги одамларни махсус муассасаларда ушлаб туриш муддатини қисқартиради. Шунингдек, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларнинг жамият ҳаётига мослашишига имкон беради.

Музокараларда битим лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон таклифлари ижобий баҳоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net