Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» газетаси Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги воқеаларга бағишланган мақолалар чоп этди

06.08.2020 12:04

ҚОҲ?РА, 6 август. /«Дунё» АА/. Мисрнинг «Ал-Хабар ал-ёум» (Кун хабари) газетаси Ўзбекистон ҳаётида сўнгги кунларда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган мақолалар чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Журналист Фотима Бадавий муаллифлигида чоп этилган «Ўзбекистон Президенти ижтимоий ҳимоя тизимида адолатни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди» сарлавҳали мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасига бағишланган  йиғилиш тафсилотлари таҳлил этилган.

Ўзбекистон Президенти коронавирусининг тарқалишига қарши курашиш доирасида иқтисодий фаолликнинг пасайишига эътибор қаратиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади, деб ёзади журналист.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Мақолада Президент фармони билан 1,7 миллиондан ортиқ кишига моддий ёрдам берилганига этибор қаратилган.

«Август ойида 1,7 миллиондан ортиқ фуқарога ва 50 мингдан ортиқ тиббиёт ходимига 780 миллиард сўм миқдорида давлат бюджетидан маблағ ажратилиши режалаштирилган», деб таъкидланган мақолада.

«Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда вирус тарқалишини олдини олиш ва беморларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди» сарлавҳали материалда ҳам мамлакатимизда пандемияга қарши кураш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва вирусга чалинганларга тезкорлик билан тиббий муолажалар кўрсатиш тизими ҳақида ахборот берилган.

Шунингдек, материалда мамлакатнинг турли минтақаларига қўшимча равишда 800 га яқин тез ёрдам машинаси етказиб берилганига алоҳида урғу берилган.

«Марказий Осиё экспертлари форуми Ўзбекистон иштирокида бўлиб ўтди»  сарлавҳали мақола Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган экспертлар учрашувига бағишланди.

«Тадбирда томонлар  2019 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2020 йил Қирғизистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашди», дейилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net