Мисрдан муносабат: Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий ва диний меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бўйича давлат сиёсати эъ

04.10.2021 17:10

ҚОҲ?РА, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Мисрнинг Ал-Вадий ал-Жадид университети томонидан  «Моварауннаҳр ўлкасининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси» мавзусида  халқаро конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда университет ректори Абдулазиз Тантовий, илмий ишлар бўйича проректори Ҳасан Абдулатиф, Халқаро ижодкорлар уюшмаси раиси Али ал-Зубайдий (?роқ), филология факультети декани Отиф Абдулазиз, Мисрнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Муҳаммад ал-Ҳашшоб, Марказий Осиё давлатлари элчихоналари вакиллари маъруза билан иштирок этди.

Ўзбекистон диломатия ваколатхонаси вакиллари  мустақиллик йилларида  халқимизнинг буюк тарихи ва қадриятларини тиклаш, миллий меросимизни асраб-авайлаш борасида амлга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказди. Унда, хусусан, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда «Учинчи Ренессанс» пойдеворини барпо этиш учун янги авлодни тарбиялаб берадиган қулай шароитларни яратишга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга алоҳида эътибор  қаратилаётгани иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Янги очилган диний муассасалар, жумладан, ?слом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси сингари таълим ўчоқларининг фаолияти ҳақида конференция қатнашчиларига сўзлаб берилди. Шунингдек, муқаддас ?слом дини ривожига муносиб  ҳисса қўшган ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий, Хоразмий, Фарғоний, ?бн Сино, Беруний, Мирзо Улуғбек каби буюк алламоларимиз меросини кейинги авлодларга етказиш бўйича қилинаётган тизимли ишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ал-Вадий ал-Жадид университети ректори Абдулазиз Тантовий пандемия шароитида ўтаётган ушбу анжуман Мисрнинг дунё цивилизацияси ва илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган Марказий Осиё мамлакатлари билан маданий-илмий соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга устувор аҳамият бераётганига яққол далил эканини таъкидлади. Дунё ҳамжамияти Моварауннаҳр диёридан етишиб чиққан буюк олимлар ва алломалардан 24 киши, жумладан, Хоразмий, Беруний, Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Фаробийнинг дунё тамаддуни ва илм-фани тараққиётига қўшган буюк ҳиссасининг эътирофи сифатида Ойдаги кратерларга уларнинг номлари берилгани қайд этилди.

Абдулазиз Тантовий Мовароуннаҳр  маркази бўлган Ўзбекистон билан илмий-маданий алоқаларни фаол ривожлантириш, олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро делегациялар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйишга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Конференцияда Миср ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, 2010-2013 йилларда Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Абдулқодир ал-Ҳашшоб Миср ва Мовароуннаҳр алоқалари тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалишини қайд этди. Тарихий манбалар ва ёдгорликларда Мисрда  Мовароуннаҳрдан етишиб чииқан  алломалар давлат бошқаруви, ислом меъморчилиги, шаҳарсозлиги ривожига катта ҳисса қўшган. Жумладан, Қоҳира марказидаги «Ўзбек боғи», Аҳмад Фарғоний томонидан Нил дарёсига ўрнатилган сув ўлчагич асбоби, мамлуклар даврида Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хоразм меъморчилиги асосида қурилган мадраса ва масжидлар ҳақида сўз юритди.

Ал-Хашшоб, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий ва диний меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бўйича давлат сиёсатини алоҳида эътироф этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net