Мисрдан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожла

23.02.2021 15:39

ҚОҲ?РА, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (?ҲК)нинг  46-сессиясидаги нутқи Миср ҳамжамияти ўртасида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.  Жумладан, «Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Магди Забал «Дунё» АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларга эътибор қаратди.

- Ўзбекистон Президентининг ?ҲКнинг навбатдаги сессиясидаги нутқи мамлакат раҳбариятининг демократик ислоҳотларни давом эттириш ва аҳоли барча қатламларининг қонуний ҳуқуқларини таъминлашга содиқлигини яққол тасдиқлади, - деди «Миср-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси. - Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳар бир фуқаронинг қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутувчи Миллий стратегияни амалга оширишда БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Президент ўз нутқида гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларнинг мамлакат ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги ролини ошириш масаласини Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларнинг асосий устувор йўналишларидан бири деб атади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш инсон ресурсларини шакллантиришни сезиларли даражада оширади, янги ғоялар ва имкониятларни очади.

Ўзбекистон раҳбарининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлашга оид сўзлари алоҳида эътиборга сазовор бўлмоқда. Ушбу тоифадаги фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиш нафақат инсонпарварлик намунаси, балки жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига эришиш воситасидир. Чунки тарихда ногиронлиги бўлган шахсларнинг илм-фан, адабиёт ва бошқа соҳалар тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида мисоллар жуда кўп.

Президентнинг БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусига келсак, бу аллақачон экспертлар ўртасида кенг муҳокама мавзусига айланган. Бизнинг мамлакатимизда ҳам янги авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йилда Мисрда Бутунжаҳон ёшлар форуми бўлиб ўтди. ?шончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон илгари сураётган халқаро конвенция лойиҳаси қабул қилинади.

Умуман олганда, Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сезиларли ҳисса қўшади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net