Мисрда ўзбек ёш ижодкорларининг асарлари жамланган араб тилидаги «Қалбга саёҳат» номли китоб чоп этилди

04.06.2021 17:10

ҚОҲ?РА, 4 июль. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан Қоҳирадаги Тағриз Фаёз Ливан маданият форуми уйида ўзбекистонлик шоир, ёзувчи ва журналистлар иштирокида «Қалбга саёҳат» номли китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу янги тўплам ўзбек ёш ёзувчи ва шоирлари асарларининг инглиз ва араб тилларидаги таржима асарларидан таркиб топган.

Китобдан ўрин олган шеър ва ҳикоялар ёзувчи Асрор Аллаёров ва ливанлик ёзувчи, Миср ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тағрид Фаёз хоним томонидан таржима қилинган.

Тақдимотда ўзбек халқининг ўзига хос анъана, урф-одатлари, бой маданияти, тарихи, ўзбек тили, адабиёти ва мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳам маросим қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

- Ўзбек ёш ижодкорларининг асарларини таржима қилиш жараёнида араб ва ўзбек ижодкорлари қалбан бир тилда сўзлашишига амин бўлдим, - деди таржимон Тағрид Фаёз. - Ушбу китоб Миср ва бутун араб дунёсида илиқ кутиб олиниши ва у қайта-қайта нашр этилишига ишончим комил. Бой тарих ва маданият соҳиби бўлган ўзбек халқининг келажаги ҳам порлоқ. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ёшларга берилаётган алоҳида эътибор эса барча соҳаларда ўз мевасини беришига аминман.

Китоб тақдимотида сўзга чиққан Миср адабий муҳитининг барча вакиллари янги Ўзбекистонда олиб борилаётган туб ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини тилга олди.

Мамлакатимизнинг кўҳна тарихи ва бетакрор сайёҳлик салоҳиятини эътироф этган араб ижодкорлари муқаддас ислом дини тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар  юртига бориш ва азиз қадамжоларни зиёрат этиш мақсадини билдирди.

Тадбир якунида ўзбек адабиётининг мумтоз ва замонавий асарларини араб тилига таржима қилиш ишларини янада фаоллаштириш юзасидан якдил фикр билдирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net