Миср элчиси Акмал Саидов билан учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўз мамлакатида жорий этиш таклифини билдирди

05.06.2021 14:48

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Миср элчиси Амира Фаҳмий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълум қилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича ижобий натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Хусусан, Мисрнинг Ал-Азҳар университети ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан Ўзбекистон халқаро ?слом академияси, ?мом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, ?слом цивилизацияси маркази ўртасида фаол ҳамкорлик ўрнатилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Амира Фаҳмий Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган кенг кўламли, изчил ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганини таъкидлади. Элчи икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳам олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон тажрибасини Мисрда жорий этиш ва бу борада яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манффаатдор эканини  айтди.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов парламентлараро ҳамкорликни янада юқори поғонага кўтариш мақсадида янги сайланган Миср парламентида Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорлик гуруҳини қайта тузиш таклифини  билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net