Минтақавий муаммоларни ҳал қилиш минтақавий иштирокчилар қўлида

30.07.2022 12:19

Бу ҳақда ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидаги нутқида айтиб ўтди.

- Биз бу масъулиятни зиммамизга олишга қодирмиз, – деди Р.Мирзаев.

- Ҳозир кўпгина мамлакатлар ушбу ташкилотда иштирок этишга жиддий қизиқиш билдираётганига гувоҳмиз. Бундай интилиш ШҲТга ишонч ортиб бораётганидан дарак беради ва биз қабул қилаётган қарорлар тўғрилигини исботлайди.

Терроризм ва экстремизм тарғиботига қарши кураш стратегияси ҳамда барча ёшдагилар учун мафкуравий ҳимоя дастури ишлаб чиқиш салбий ҳолатларга барҳам беришда муҳим аҳамиятга эга.

Йиғилишда тузилманинг терроризм, сепаратизм ва экстремизм таҳдидига қарши курашишда аъзо давлатлар ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаоллиги ҳам қайд этилди.

- Ташкилот фаолияти давомида ҳамкорликнинг самарали механизми, қўшма чоралар ва машғулот дастурлари ишлаб чиқилди, бу эса умумий таҳдидни яхшироқ англашга олиб келди», – дея қўшимча қилди ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси директори.

Г. Абдуллаева, Н.Хайдаров (сурат), ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net