Минскда илк бор Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтди

13.09.2021 13:03

М?НСК, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/. 10 сентябрь куни Беларусь пойтахтида бошланган  Ўзбек киноси кунлари кеча ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасига кўра, Беларуссиянинг қатор ахборот порталлари ўз ўқувчиларига ушбу воқеа ҳақида хабарлар эълон қилди.

?лк марта ўтказилган киномарафон Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди.  Барча фильмлар бепул намойиш этилди.

Жума куни томошабинлар эътиборига ?ккинчи жаҳон уруши давридаги реал воқеаларга асосланган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «?лҳақ»  фильми намойиш этилди. Фильмнинг бош қаҳрамони беш ўғилни ёлғиз тарбиялаган, уларни  урушда йўқотган она Зулфия Зокировадир. Фильмда жасорат, куч, садоқат ва метин ирода мавзуси кўтарилган.

11 сентябрь куни Жаҳонгир Аҳмедовнинг яна бир фильми - Жўрабек Рўзметов сценарийси асосида суратга олинган «?сломхўжа» бадиий фильми беларусь томошабинларига тақдим этилди. Ушбу кинолента Хива хонлиги вазири ?сломхўжа ҳаётига бағишланган.

Якшанба куни  буюк ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» фильми намойиш этилди. Унда ?ккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатга мансуб ўн тўрт етим болани асраб, тарбиялаган темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласи ҳақида ҳикоя қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net