Минск шаҳрида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Ўзбекистон-Беларус форуми бўлиб ўтди

24.12.2021 12:36

М?НСК, 24 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган  видеоконференцалоқа шаклидаги форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда икки давлат миллий туристик маҳсулотини тақдим этишдан иборат бўлди.

Форумда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов, Беларусь спорт ва туризм вазири ўринбосари Михаил Портной, туризм ва спорт ҳудудий бошқармалари бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакат сайёҳлик агентликлари вакиллари иштирок этди.

Очиқ эшиклар сиёсати туфайли Ўзбекистонда визасиз давлатлар сони 9 тадан 90 тага кўпайгани, 57 та давлат фуқароларига электрон визалар бериш тизими жорий этилгани таъкидланди. 2019 йилда Ўзбекистонга 6,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу 2016 йилга нисбатан кириш туризми кўрсаткичларидан 3 баробар кўпдир.

Учрашувда туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. ?штирокчилар ҳозирги босқичда ҳар икки давлатнинг туризм имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги ва бу томонлардан барча манфаатдор тузилмалар саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этиши ҳақида фикр алмашди.

Тадбир якунида Ўзбекистон ва Беларуснинг ихтисослаштирилган давлат муассасалари, шунингдек, сайёҳлик агентликлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро сайёҳлик оқимини ошириш мақсадида пресс-турлар ташкил этиш, турли йўналишларда тажриба алмашиш ва туризм индустриясини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон вакиллари Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши билан Беларусь меҳнат жамоалари, нафақахўрлар/ҳарбий нафақахўрларни Ўзбекистонда дам олишга жалб этиш бўйича Беларуснинг йирик касаба уюшма ташкилотлари билан қатор музокаралар олиб боришни таклиф қилди.

Шунингдек, икки давлатнинг йирик туристик марказларида Ўзбекистон ва Беларуснинг сайёҳлик салоҳиятига оид материалларнинг ўзаро намойишини ташкил этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, “Ўқиш ва саёҳат”, “Қуёшли байрамлар”, “Витаминли байрамлар”, “Оила учун туризм” махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш таклиф этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net