«Миниатюра санъати» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди

17.12.2020 11:16

ПАР?Ж, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг кеча бўлиб ўтган XV сессиясида «Миниатюра санъати» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг ЮНEСКО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, номзодлар тўплами Ўзбекистон томонидан Туркия, Озарбайжон ва Эрон билан биргаликда тайёрланган.

Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзо давлатлар ва ЮНEСКО Котибияти билан олиб борилган тегишли дастлабки сиёсий, дипломатик ва тушунтириш ишлари натижасида қарор кенг консенсус асосида муҳокама қилинмасдан ёки овоз бермасдан қабул қилинди. Баҳолаш комиссияси ва Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Баҳолаш комиссиясининг раиси Саид Ал-Бусадий ҳомийлик қилувчи мамлакатлар рўйхатлашнинг барча мезонларига тўлиқ жавоб берадиган «Миниатюра санъати» файлини тайёрлаш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Айниқса, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Эрон рассомларини жалб қилган ҳолда ўзаро алоқаларнинг кенг тармоғи номинацияси яратилиши таъкидланди. «Ҳаммуаллифлар ушбу элементнинг давомийлигини, ҳаётийлигини, кўринишини ва хабардорлигини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, миниатюра санъатини такомиллаштириш бўйича ўқув ишлари ва ҳужжатлаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмоқда», деди комиссия раиси.

Ўзбекистоннинг доимий делегацияси узоқ тарихга эга бўлган ва мамлакатда ўзининг энг юқори чўққисига етган «Миниатюра санъати» нинг Репрезентатив рўйхатига киритилгани учун Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига миннатдорлик билдирди. Камолиддин Беҳзод сингари кўплаб ёрқин ва таниқли рассомлар билан ўзбек миниатюра мактаби асрлар давомида дунёдаги энг кучли ва таниқли мактаблардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон ЮНEСКО билан мамлакатнинг номоддий маданий меросини тарғиб қилишда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори. Шу жумладан аъзо давлатларнинг «Бахши санъати» миллий файлини рўйхатга қўшишда ва Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг навбатдаги сессиялари давомида Ўзбекистон иштирокидаги қатор кўп миллатли номинацияларда ёрдам беришни  алоҳида таъкидлади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар ЮНЕСКО ?нсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига «Шашмақом» (2008), «Бойсун туманининг маданий макони» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов маданияти ва анъаналари» (2016), «Наврўз» (2016) ва Хоразм «Лазги» рақси (2019) киритилган. Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази – Адрас ва Атлас тўқиш санъати ?лғор тажрибалар рўйхатига киритилган (2017).

Шу билан бирга, 2020 йилнинг март ойида Миллий комиссия томонидан мутахассислар билан ҳамкорликда «Бахши санъати” номзодномаси тайёрланиб, ЮНЕСКО ?нсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Миллий номзод сифатида тақдим этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net