Мингбулоқ туманининг Алами қишлоғида халқаро қовун сайли ўтказилади

11.08.2020 11:19

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Наманганнинг Мингбулоқ тумани, хусусан, Алами қишлоғининг тилни ёрар қовунлари азалдан машҳур бўлган. Унинг шуҳратини тиклаш, бу борада маҳаллий ва ташқи бозорда ўзига хос бренд яратиш мақсадида келгусида Алами қишлоғида халқаро қовун сайлини ўтказиш режалаштириляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб.

Ҳозирги кунда “Мингбулоқ экспорт агро томорқа хизмати” томонидан Қолгандарё массивида 100 гектар майдонда қовун етиштириш, уни сублимация усулида қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа келгуси йилдан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Тайёр маҳсулот Европа давлатлари, БАА, Россия, Хитой ва ?ндонезияга юборилиши, экспорт ҳажми эса 4,3 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net