Миллий палата ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмалари ҳамкорликни йўлга қўймоқда

06.03.2020 14:26

ТОШКЕНТ, 6 март, /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Равшан ?зомов ЮН?СЕФ ва ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари  вакиллари билан  учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар истиқболдаги ўзаро самарали ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди. Хусусан, ЮН?СЕФнинг  Ўзбекистондаги ваколатхонасининг болалар саломатлиги ва фаровонлиги секцияси раҳбари Суфан Гуо ЮН?СЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда вакциналарни сақлашга мўлжалланган совутгич омборларини қуриш лойиҳаси ниҳоясига  етказилаётгани, мазкур лойиҳанинг мувафаққиятли амалга оширилишида ходимларнинг касб малакаси ва масъулияти, омборхоналар мониторингини ўтказилиши, вакциналарни сақлаш режимининг талаб даражасида бўлиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

ЮНФПАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари Камолхон ?номхўжаев ЮНФПА Миллий палата билан халқаро меъёрларга жавоб берадиган тиббий услубий қўлланмалар ва клиник йўриқномаларни ишлаб чиқиш борасида ҳамкорлик қилиши мумкинлигини айтди.

?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, музокаралардада, шунингдек, БМТ тузилмалари томонидан амалга оширилаётган,  жумладан, минглаб аёллар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган скрининг, бачадон бўйини ракини дастлабки босқичда аниқлашга қаратилган қатор лойиҳалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда халқаро даражадаги экспертларни жалб этиш, ҳамкорликдаги ишларни амалга оширишда аниқ стратегия ва  қадамларни ишлаб чиқиш хусусида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net