Миллий палата туркиялик ҳамкорлар билан шифокорларга 5 минг ҳимоя тўпламини топширади

30.04.2020 19:30

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Туркия билан ҳамкорликда мамлакатимизда шифокорлар учун 5 минг тўплам шахсий ҳимоя воситаларини тақдим қилиш бўйича қўшма лойиҳани якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Коронавирус инфекциясига қарши курашнинг ушбу мураккаб даврида Миллий Палата турли шериклар, ҳомийлар ва хайрия қилувчилар билан биргаликда қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Бу гал Миллий палатанинг ташаббуси Туркиянинг Т?КА ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланди.

Ҳимоя кийимлари, кўзойнаклар, ниқоблар, қўлқоплар, оёқ кийимларидан иборат 5 мингта шахсий ҳимоя воситаларини тақдим этиш бўйича келишувни имзолаш маросимида Туркия элчихонаси ва Т?КА ваколатхонаси раҳбарлари иштирок этди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эрнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда икки дўст мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бу бугунги коронавирус инфекциясига қарши кураш дамларида Туркия – Ўзбекистоннинг ўзаро қўллаб-қувватлашида ўз ифодасини топмоқда.

"COVID-19 пандемияси дунёга хавф туғдиради. Биз унга қарши курашнинг ягона йўли – ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилишда, деб биламиз. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига елкама-елка туриб қаршилик қилишимиз зарур", дейди дипломатик ваколатхона раҳбари.

Туркия элчиси Ўзбекистон ҳукумати томонидан касалликнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юқори даражада ва ўз вақтида амалга оширилганини таъкидлади. Шунингдек, у ?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси билан самарали ҳамкорлик бошланганини ва уни давом эттиришга тайёр эканини билдирган.

Миллий Палата раиси Равшан ?замов ўз маърузасида пандемияга қарши курашда Туркия тажрибасининг муҳим эканини қайд этди.

“Бугунги кунда тиббиёт ходимларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишда шахсий ҳимоя воситаларига эҳтиёж бор. Беморларни даволаш ва улар ҳаётини сақлаб қолиш айнан шу каби омилларга боғлиқ», деди Р.?замов.

Ўз навбатида, Т?КАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней икки мамлакат ҳамжамияти ўртасидаги ҳамкорлик мураккаб давр бўлишига қарамасдан ривожланиб бораётганини таъкидлади.

"Т?КА Миллий палатанинг ушбу ташаббусида қатнашиб, COVID-19 га қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиб, бугунги қаҳрамонлар – шифокорларга, Ўзбекистоннинг барча тиббиёт ходимларига ёрдам бермоқда", деди у.

Гуманитар юкларни топшириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг, томонлар ўртасида келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил муҳокамалар бўлиб ўтди.

?нновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси

ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net