Миллий палата «Public Health Leaders» грант дастури ғолибини эълон қилди

27.01.2021 11:39

ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси грант дастурининг ғолиби маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий палата матбуот хизмати маълумотига кўра, кеча Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида дастур ғолиби номини эълон қилиш маросими ўтказилди. Университетнинг янги очилган «Жамоат саломатлиги» магистратура курси талабаси Комила Норқулова ана шундаай шарафга муносиб кўрилди.  

Шунингдек, тадбирда ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлиги тўғрисидаги меморандум имзоланди.

«Public Health Leaders» грант дастури ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Дастур Миллий палата томонидан иқтисод фанлари доктори, профессор Санжар Жалолов хотирасига бағишланган.

Лойиҳа жамоат саломатлиги мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали касалликларнинг олдини олиш, инсон умрини узайтириш ва соғлиғини мустаҳкамлашнинг илмий ва амалий асосларини яратиш масалаларига йўналтирилган. 

ТХВУнинг янги магистратура курслари талабалари учун  ўқиш 25 январдан бошланди.

Магистратурадаги ўқишни тугатгач, битирувчиларга «Жамоат саломатлиги» соҳасидаги табиий фанлар магистрининг илмий даражаси берилади. Улар жамоат саломатлиги секторида мутахассис, даволовчи ходим, ўқув муассасалари ўқитувчиси, менежер бўлиб ишлаши мумкин.

?лк «қалдирғоч» — Комила Наркулова 27 ёшда. У COVID-19 қарши курашдаги фаол иштироки учун «Меҳр саховат» нишони билан тақдирланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net