Миллий маданий марказлар фаолияти қўллаб-қувватланди

08.06.2021 17:11

ТОШКНТ, 8 июнь. /Дунё АА/. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан миллий маданий марказлар фаолиятини амалга оширишда ташкилий ва методик ёрдам кўрсатишга бағишланган тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қўмита хабарига кўра, ушбу тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, республика миллий маданий марказлар раислари ҳамда фаоллари иштирок этди.

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов миллий маданий марказларнинг асосий вазифаси мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш мақсадларига эришишдек олийжаноб ғоя атрофида миллатларни бирлаштириш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишдан иборатлигини қайд этди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўпмиллатли оила туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар оширилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 23 та миллий маданий марказга ноутбук, принтер, миллий чолғу асбоблари ва либослар топширилди.

Тадбирда сўз олган миллий маданий марказлар раҳбарлари эътироф учун миннатдорлик билдириб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимизда ҳар бир миллат миллий таомлари тайёрланадиган алоҳида кўчалар ташкил қилиш режалаштирилганлиги, ушбу лойиҳа миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда амалга оширилишини қайд этди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган 150 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net