МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

23.12.2020 14:34

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклидаги 29-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан Маслаҳатлашув қўмитасидаги аъзолар, шунингдек, МДҲ ?жроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида томонлар МДҲ доирасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий масалалари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Услубий тавсиялар лойиҳасини қайта ишлаш ва келишиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатларга юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан фикр алмашди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича баённома қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net