МДҲга аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал музейи яратилади

28.02.2020 12:02

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Минск шаҳридаги МДҲ ?жроия қўмитасида “МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейи”ни ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Экспертлар Ўзбекистон вакиллари томонидан билдирилган ягона ?нтернет-порталини яратиш ташаббусини қўллаб қувватлади, виртуал музейлар концепцияси лойиҳасини юқори баҳолашди.

Ушбу лойиҳа президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ундан кўзланган мақсад МДҲ давлатларининг моддий ва номоддий маданий меросини тарғиб қилиш.

Йиғилиш қатнашчилари “МДҲга аъзо давлатлар маданий меросининг виртуал музейи”, ?нтернет-портали бўлимларини кенгайтиришни мақсадга мувофиқ деб топишди. Вакилларимиз виртуал музей яратувчиси ва маъмури вазифасини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида экспертлар томонидан ресурсни бошқариш формати, виртуал музей фондини яратиш тамойиллари, интернет-порталининг тузилиши ва дизайни, техник талабларини ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Қайд этилишича, порталга ташриф буюрувчилар учун маълумот тақдим этишнинг асосий шакли сифатида анимацион объектлар, овоз ва мультимедиа воситалари кўзда тутилган.

?шчи гуруҳнинг навбатдаги учрашувини май ойида ўтказиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net