МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 13 май куни Тожикистон пойтахтида ўтказилади

21.04.2022 10:58

ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. МДҲ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (Т?ВК) навбатдаги йиғилиши 13 май куни Душанбе шаҳрида ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тожикистоннинг «Ховар» Миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, тадбирда МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий мавзуларни кўриб чиқади.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги журналистларни аккредитация қилиш шартларини маълум қилди. Унга кўра, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 5 майга қадар аккредитациядан ўтиши керак.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Т?ВК мажлислари, одатда, йилига икки марта ўтказилади. Кенгашнинг куз фаслида бўлиб ўтадиган мажлисини 13 октябрь куни Ҳамдўстликка раислик қилаётган Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган.

«Ховар» МААдан олинган сурат

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net