МДҲ ПА вакиллари: Сайлов очиқ-ошкора ва халқаро меъёрларга тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтмоқда

24.10.2021 15:11

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. «Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парламент Ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари иштирокида брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .

МДҲ ПА вакиллари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар кузатувчилари сайлов участкаларидаги вазият тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди. Россия Федерал Мажлисининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Фарит Мухаметшин,  Беларусь Миллий Ассамблеяси Вакиллар Палатасининг депутати Сергей Дик ва  Қозоғистон парламенти халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Айгул Куспан сайлов очиқ-ошкора ва халқаро меъёрларга тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтаётганини тасдиқлади.

 Жумладан, Айгул Куспан сайловда аҳолининг фаоллигини алоҳида қайд этди:

 - Ўзбекистонда сўнгги йилларда бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар таҳсинга лойиқ.  Бу ижтимоий-иқтисодий соҳада яққол кўзга ташланяпти, - деди у. - Ушбу ҳамкорлик алоқалари халқларимизнинг азал-азалдан шаклланган дўстлик ва қардошлик ришталарига, умумий тарих, тил ҳамда маданиятига асосланган. Ўзбекистон учун муҳим бўлган бугунги сиёсий жараён, албатта, қўшни мамлакатларни ҳам бефарқ қолдирмайди.

МДҲ Парламент Ассамблеяси кузатувчилари сифатида сайлов жараёнига эрта тонгдан киришдик. Сайлов участкаларидаги шароитларни, сайловга овоз бериш жараёнларини кузатдик. Участкаларда санитария қоидаларига тўлиқ амал қилиняпти. Бир марталик тиббий ниқоб, антицептик воситалар билан таъминланган. Сайловчиларда қатъият, келажакка ишончни кўрдик.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net