МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ ?жроия қўмитаси раиси Тошкентга келди

20.10.2021 10:42

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида МДҲ кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган МДҲ ?жроия қўмитаси раиси – ?жрочи котиби Сергей Лебедев бугун Тошкентга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Сентябрь ойи охирида МДҲ ?жроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилигидаги МДҲ миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари делегацияси Тошкентга келиб, МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича миссия штабини ташкил этган эди.

МДҲ кузатувчилар миссиясининг Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясини мониторинг қилиш  бўйича 18 октябрь куни эълон қилинган муваққат ҳисоботига кўра, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакилларидан иборат МДҲ кузатувчилари, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси, Беларусь ва Россия иттифоқи Парламент мажлиси, шунингдек, МДҲ ?жроия қўмитасидан 162 нафар кузатувчи аккредитация учун тақдим этилди.

“Ҳамдўстлик кузатувчилари сайлов кампаниясининг боришини Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ?чки ишлар вазирлиги раҳбарияти билан муҳокама қилди, - дейилади муваққат ҳисоботда. - Президентликка номзод кўрсатган барча беш сиёсий партиянинг сайлов штабларида учрашувлар ўтказилди”.

Миссия аъзолари узоқ муддатли кузатув давомида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти билан танишди.

“Миссия фикрига кўра, сайлов кампанияси тинч ва осойишта шароитда, очиқ рақобат руҳида ва юқори ташкилий даражада ўтмоқда, - дейилади ҳужжатда. - Миссия сайлов ўтказилгач, якуний хулоса ва баҳоларни маълум қилади”.

Анвар ?лёсов («Дунё» АА) олган сурат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net