МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши Бишкекда бўлиб ўтади

27.10.2021 10:39

ТОШКЕНТ, 27 октябрь/«Дунё» АА/. МДҲ давлатларининг Ҳамдўстлик уставли ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий мухтор вакиллари кенгаши кеча 12 ноябрь куни Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МДҲ ?жроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бишкекка бўлиб қайтган ?жроия қўмита делегацияси мезбон давлатнинг МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишини ўтказишга ҳар томонлама тайёрлигини маълум қилди. Қирғизистон вакиллари билан имзоланган протоколда ташкилий ва протокол масалаларини ҳал қилиш тартиби, эпидемиологик хавфсизлик режимини таъминлаш чоралари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15 октябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишида 10 та ҳужжат имзоланган эди. 2022 йил Ҳамдўстликка раислик Қозоғистонга берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net