Махсус вакил Афғонистон бўйича онлайн видeоконфeрeнциясида қатнашди

22.05.2020 13:29

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев 2020 йил 21 май куни Афғонистон бўйича ўтказилган онлайн видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Тадбирда Афғонистон бўйича Қатар, Германия, Норвегия ва ?ндонезия махсус вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Суҳбат чоғида Афғонистон можаросини ҳал қилиш, шунингдек, афғонлараро тинчлик музокараларини тезда бошлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Афғонистонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, айниқса пандемия шароитида кўмак беришнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net