Марко Поло юрган йўллар бўйлаб велосаёҳат

09.02.2022 15:35

БЕРЛ?Н, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Германияда чоп этиладиган “Augsburg Journal” журнали саҳифасида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унинг муаллифи – «Sparkasse» (Омонат кассалари жамғармаси) директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Вальтер Эшле уч дўсти билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб, афсонавий Самарқандга келган.

Мақолада қайд этилишича, бу саёҳат Тошкентда бошланган Марказий Осиёдаги кенг кўламли велотурнинг иккинчи босқичи бўлди.  2018 йилда Вальтер Эшле ва унинг дўстлари велосаёҳатнинг биринчи қисмини Туркия ва Грузиянинг Қора денгиз шарқий қирғоғида жойлашган Батуми шаҳри орқали босиб ўтган.

«Augsburg Journal» журналига берган интервьюсида Вальтер Эшле ўзининг веломарафонга бўлган қизиқиши ҳамда ғайриоддий орзуси – Буюк ?пак йўлининг дурдонаси бўлган бетакрор Самарқанд шаҳри билан боғлиқ афсоналар билан яқиндан танишганини ўртоқлашган.

“Болалигимдаёқ Марко Поло ва Карл Майнинг китоблари мени жуда ҳайратга солган, дейди муаллиф. Шундан сўнг, мен улғайиб, молиявий имкониятга эга бўлганимдан кейин дилим тубидаги ниятимга эришишга қарор қилдим.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Янги Ўзбекистон бутун дунёга юз тутган.

-Мамлакатга бориш учун энди виза керак эмас, валюта айирбошлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам барҳам топган, банкоматлар ва айирбошлаш шохобчалари ҳар қадамда мавжуд, - дейди у.

У Ўзбекистон бўйлаб саёҳати таасуротларга жуда бой бўлганини таъкидлади.

– Мамлакатнинг меҳмондўст аҳолиси бизни ҳамма жойда илиқ кутиб олди, миллий таомлари билан сийлашди, - дейди Вальтер Эшле. –  Дастлабки манзилимиз Бухоро бўлди. 480 километр масофани олти кунда босиб ўтдик. Дунё мероси шаҳри – Бухоро хорижлик сайёҳларни улкан қалъаси, кўплаб масжид ва мадрасалари билан ўзига чорлайди. Айниқса, шаҳар марказда велосипед ҳайдаш бизга катта завқ бағишлади.

Муаллиф саргузаштларга бой велотур таассуротларини ўртоқлашар экан, юлдузли тунларни кўчманчиларнинг чодирларида ўтказишгани, Самарқанднинг бетакрор меъморчилиги, айниқса, кечки пайтларда янада гўзал қиёфа касб этадиган машҳур Регистон майдони уларни  ҳайратга солганини тўлқинланиб қаламга олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net