Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 14-20 октябрь кунлари ўтказилишини белгилади

04.10.2021 17:13

ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 14-20 октябрь кунлари ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси телеграм-каналидаги маълумотга кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.

Жорий йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлиги учун сайловда республикадаги 5 та сиёсий партиядан номзодлар иштирок этмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net