Марказий сайлов комиссияси раиси ?ҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари билан учрашди

20.10.2021 10:41

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комисияси (МСК) раиси Зайниддин Низамходжаев ?слом ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) кузатувчилар миссияси раҳбари Анис ул-Хақ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МСК матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув давомида Миссия аъзолари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани қайд этилди.

Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев 14 октябрдан мамлакатимизда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани ва бу жараён 20 октябрнинг якунига қадар давом этишини қайд этиб ўтди. Шунингдек,  Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни тугаганлиги ҳамда шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашадиган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар сони мингга яқинни ташкил этганлиги таъкидланди.

 Эслатиб ўтамиз, ?ҲТ сайловларни кузатиш миссиясига ?ҲТ Бош котибиятининг Халқаро муносабатлар  департаменти директори Анис ул-Хақ бошчилик қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net