Марказий Осиёда EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш масалалари бўйича алоқа офицери билан учрашув ўтказилди

17.12.2020 11:05

ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиёда EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш масалалари бўйича алоқа офицери Э.Скибинская билан  Ўзбекистон Республикаси ??В, ДХХЧҚ ва Т?В вакиллар ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, тадбирда  Европа ?ттифоқи Шенген зонаси давлатлари билан ҳамкорликнинг принципларини аниқлаштириш ва «Реадмиссия тўғрисида»ги келишувни ишлаб чиқиш масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқароларни қайтариш ва идентификация тартибларини белгилаш,  идентификация қилиш ва қайтариш соҳасида маҳаллий ҳамкорлар билан бевосита ва тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқотда 2021 йил амалга оширилиши белгиланган ҳамкорликдаги тадбирлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net