ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё Халқаро институтида (МОХ?) БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказининг (МОПДММ) Ўзбекистондаги вакили Нодир Худойберганов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
?нститут Телеграм-канали маълумотига кўра, мулоқот чоғида МОХ? директори Анвар Носиров суҳбатдошга мазкур халқаро тадқиқот муассасасининг асосий вазифалари ва фаолияти тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва конструктив муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш экани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилаётгани, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълум қилинди.
Нодир Худойберганов МОХ? мақсадлари МОПДММ фаолиятининг асосий йўналишларига мос келиши ва икки тузилма алоқалари умумий вазифаларни бажаришга кўмак беришини билдирди.
Томонлар МОХ? ва МОПДММ ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақадаги барча мамлакатларнинг умумий манфаатларига жавоб берадиган қўшма тадбирлар ўтказишга тайёр эканликларини тасдиқлади.