Марказий Осиё мамлакатлари экспертлари давлатлар раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрламоқда

03.08.2020 16:24

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё давлатларининг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари даражасида навбатдаги экспертлар учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда томонлар  2019 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2020 йил Қирғизистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

Делегациялар навбатдаги эксперт учрашувини 7 август куни ўтказишга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз,  мазкур экспертларнинг шу кун тартиби бўйича аввалги йиғилиш жорий йилнинг 13 июнь куни бўлиб ўтган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net