Мария Филипова-Хаджи: “Ўзбекистон ҳақида чексиз гапириш мумкин”

16.08.2020 12:33

ТОШКЕНТ, 16 август. /“Дунё” АА/. Болгариялик таниқли ёзувчи Мария Филипова-Хаджининг Ўзбекистонга бағишланган “Тўртинчи устун” номли китоби нашрдан чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ЎзА манбасида қайд этилишича, китоб болгар тилида Пловдив шаҳридаги “?меон” нашриётида чоп этилган. Мария Филипова ушбу асарини 2018 йили Ўзбекистонга сафаридан кейин ёза бошлади. Ўша йили у “Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” мустақил дастурининг илк иштирокчиси бўлган. Мария Филипованинг ушбу асари айни пайтда ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда рус тилига таржима қилинмоқда.

“Асар бош қаҳрамони ҳаёти давомида ота-боболари юрти бўлмиш Ўзбекистонга талпиниб яшайди, турмушидаги ҳар бир воқеа уни Марказий Осиёга чорлайди. Асардаги кўп воқеа-ҳодисалар уйдирма эмас, айни ҳақиқатдир”, – дейди адиба.

Мария Филипова 10 дан ортиқ китоб ёзган, асарлари чет тилларига, жумладан, ўзбек тилига ўгирилган. 1991 йили у Тошкент педагогика институтида таҳсил олган ва Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллигига бағишланган адабий кечаларда фаол иштирок этган. У қатор ўзбек шоир ва ёзувчилари асарларини болгар тилига таржима қилиб, нашр эттирган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net