Мансур Тошматов «Ҳамдўстлик юлдузлари» мукофоти билан тақдирланди

21.12.2021 13:54

ТОШКЕНТ, 21 декабр. / «Дунё» АА/. Бугун Москвада «Ҳамдўстлик юлдузлари» ва «Ҳамдўстлик дебютлари» мукофотлари совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МДҲ ?жроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, мукофотлар Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ва МДҲ ?жтимоий ҳамкорлик кенгаши томонидан таъсис этилган.

«Ҳамдўстлик юлдузлари» Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ижтимоий соҳадаги энг юксак ютуқлари бўйича бош мукофот ҳисобланади. Жорий йил опера хонандаси Элчин Азизов (Озарбайжон), Россия-Арманистон университети ректори Армен Дарбинян (Арманистон), Физика фани бўйича муаллифлик жамоаси аъзолари Александр Тузиков, Сергей Золотой ва Сергей Кореняко (Беларусь), шоир Ўлжас Сулаймонов (Қозоғистон), Миллий Фанлар академиялари президентлари Мурат Жуматаев (Қирғизистон) ва ?он Тигинеану (Молдова), Москва Давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Торкунов (Россия), Миллий астрофизика институти  директори Гулчеҳра Қоҳирова (Тожикистон), Эстрада симфоник оркестри раҳбари Мансур Тошматов (Ўзбекистон)  «Ҳамдўстлик юлдузлари»  мукофоти билан тақдирланди.

Ёшлар ўртасидаги «Ҳамдўстлик дебютлари» мукофоти бу йил ?ккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба хотирасини сақлашга қаратилган тадбирлар учун топширилди.

Мукофотларни лауреатларга топшириш бадиий тадбири онлайн ва офлайн шаклларда бўлиб ўтади. Россия халқ артисти Сергей Скрипка раҳбарлигидаги МДҲ Ёшлар симфоник оркестри Пашков уйи саҳнасида уларнинг шарафига концерт дастури тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net