Малайзиядан муносабат: Халқ қабулхоналари ҳукуматнинг барча тармоқларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали ва к

21.12.2021 13:44

КУАЛА-ЛУМПУР, 21 декабрь. /«Дунё» АА/. Малайзия Миллий университети қошидаги ?слом цивилизацияси институти директори Фариза Шам Ўзбекистонда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бевосита  танишиш имкониятига эга бўлдим.  Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, республикадаги янгиланиш жараёни менда жуда катта таассурот қолдирди.

?нсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларни атрофлича ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналарини ташкил этиш, шубҳасиз, давлат раҳбарининг асосий ислоҳотларидан биридир.

Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, ўтган вақт мобайнида ушбу тузилмалар давлат ҳокимияти ва бошқаруви самарадорлигини, жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш механизми ва улар фаолиятини баҳолаш, давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш мезонига айланди.

Энг муҳими, бугунги кунда Халқ қабулхоналари мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг кафолати сифатида Президент ваколатларини амалга ошириш учун давлат ҳокимияти барча тармоқларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали ва қудратли воситасига айланди.

Давлат органлари ва аҳоли ўртасида стратегик алоқанинг самарали тизими мавжудлиги демократик қонун устуворлигининг асосий кўрсаткичи, шунингдек, давлат ва жамиятнинг барқарор ва изчил ривожланишини таъминлашнинг муҳим шарти, деб ҳисоблайман.

 Малайзияда ҳам аҳоли муаммолари билан шуғулланадиган таҳлилий тизим – Алоқалар маркази фаолият кўрсатади.  Ушбу тизим орқали одамлар кундалик муаммоларини ҳал қилиши мумкин. Ўз навбатида, бундай марказлар мавжуд муаммоларга ечим топиш учун барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net