Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Ашхобод саммитидаги иштироки мамлакатни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва ?

29.11.2021 12:15

КУАЛА-ЛУМПУР, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Fuoka» ёш тадбиркорлар уюшмаси президенти маслаҳатчиси, «Shunde» Малайзия-Хитой уюшмаси вице-президенти, Малайзиянинг «Putra» университети катта илмий ходими, иқтисодиёт фанлари доктори Чи Чи Минг Президент Шавкат Мирзиёевнинг 28 ноябрь куни Туркманистон раислигида ўтказилган ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ)нинг 15-саммитидаги иштироки ва унда илгари сурилган ташаббуслар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- ?қтисодиёт соҳаси мутахассиси сифатида Ўзбекистон Президентининг ?ҲТнинг XV саммитидаги иштироки ушбу ташкилот ва унинг аъзолари учун жуда муҳим, деб ҳисоблайман, чунки мамлакат минтақадаги асосий давлат ҳисобланади.

Ўзбекистон ?ҲТга аъзо давлатлар учун Марказий Осиёдаги муҳим шерик бўлишида республика раҳбарининг саъй-ҳаракатлари ва мувозанатли сиёсати, минтақада яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатгани туфайли эришилди.

Буни бутун дунёда давом этаётган пандемия шароитида иқтисодий қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон ва мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ва сармоявий ҳамкорликнинг фаол ўсишида ҳам кўриш мумкин.

500 миллион аҳолига эга ?ҲТ савдо, саноат, туризм ва транспорт-коммуникация алоқалари соҳасида ўзаро манфаатли кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун самарали платформа ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу саммитда иштирок этиши Ўзбекистонни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, республиканинг йирик савдо шериклари бўлган ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан яқин ва серқирра муносабатида муҳим ўрин тутади.

Давлат раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮН?ДО) ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун Махсус дастури (СПЕКА) билан ҳамкорликда Ташкилот доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш таклифи, шубҳасиз, ?ҲТнинг мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда бирлашма доирасида кўп томонлама ҳамкорликни амалий ва сезиларли даражада кенгайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташкилот доирасида савдо тўсиқларини олиб ташлаш, божхона процедураларини рақамлаштириш ва электрон тижоратни жорий этишни ўз ичига олиши керак бўлган янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини қабул қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу амалий натижаларга асос бўлади, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Президентининг ҳар йили ташкилот доирасида бирон-бир соҳани ривожлантириш йили деб номлаш, хусусан, 2022 йилни Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда ?ҲТ мамлакатларида Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилишни таклиф этди. Ушбу ташаббус  ?ҲТ институционал механизмларини ривожлантириш билан бирга ташкилот нуфузини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни рағбатлантиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net