Малайзиядан муносабат: Сўнгги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида сезиларли ютуқларга эришди

24.12.2021 12:20

КУАЛА-ЛУМПУР24 декабрь. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг “Binary” бошқарув ва тадбиркорлик университети асосчиси ва раиси Жозеф Адайкалам “Дунё” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни шарҳлади:

– Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳосилдорлик ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг изчил ўсиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сезиларли ютуқларга эришилди.

Бу мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган мисли кўрилмаган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, бозор механизмлари, илғор технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер тизимига ўтиш туфайли юз берди, деб ўйлайман. Буни мазкур соҳани модернизация қилишнинг тўққиз стратегик устувор йўналишини қамраб олган 2019 йилда қабул қилинган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси” ҳам яққол тасдиқлайди.

Эътиборлиси, 2017 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги йўналиш – кластер тизими пайдо бўлди. Кластерларнинг яратилиши хом-ашё етиштириш, уни қайта ишлаш ва якуний тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларини бирлаштирадиган ягона занжирнинг шаклланишига ёрдам берди.

Ушбу тизимни мамлакатда янада ривожлантириш ва кенг жорий этиш республика қишлоқ хўжалигининг ишлаб чиқариш салоҳиятидан бунданда самаралироқ фойдаланиш имконини беради.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг яна бир муҳим жиҳати давлатнинг ролини камайтириш ва хусусий инвесторлар учун соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўлди, деб ҳисоблайман.

?шончим комилки, мамлакатингизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари саноатнинг барқарор ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича жаҳондаги етакчи давлатлар қаторига чиқишига хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net