Малайзиядан муносабат: Навоий асарларидаги олийжаноблик, инсонпарварлик, меҳр-саховат ғоялари ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотмага

09.02.2022 15:32

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Халқаро бўлимининг Малайзия билан ҳамкорлик лойиҳалари координатори, муҳандислик фанлари доктори, ватандошимиз Озода Йўлдошева Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан  ўз қутловини изҳор этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Бугун бутун юртимиз, қолаверса, дунё адабий жамоатчилиги ва ихлосмандлар  Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигини  кенг нишонламоқда. 9 февраль санаси – Навоий меросига яна бир карра назар ташлашимизга яхши фурсат. Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат ўзбек халқи тарихида, балки жаҳон адабиётида ҳам алоҳида ўрин тутади. Навоий нафақат шоир, балки давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам ўзидан буюк мерос қолдиргани билан ҳам эътирофга лойиқ.

Навоий ҳаёти ва унинг асарлари билан мактабда  ўқиб  юрган кезларимиздаёқ танишганмиз. Ҳазрат асарлари, хусусан, унинг қаламига мансуб ғазаллар ёшларни комил инсон, вапанпарвалик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Навоий ўз асарлари орқали инсоний фазилатларни, тинчликни тараннум этиб келган. Улар орасида – олижаноблик, инсонпарварлик, меҳр-саховат, эзгулик, халқлар дўстлиги ғоялари асосий ўринни эгаллайди.  Бу ғоялар ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net