Малайзиядан муносабат: Марказий Осиёдаги қулай сиёсий муҳит ва давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч минтақанинг янада иқтисодий риво

21.07.2022 16:54

КУАЛА-ЛУМПУ, 21 июл. /“Дунё” АА/. Малайзия ?слом цивилизацияси институти директори Фариза Шом “Дунё” АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувидаги иштироки ҳақидаги фикрларини баён қилди.

– Ўзбекистон Президентининг қўшнилар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича ўта прагматик стратегияси Марказий Осиё давлатлари интеграцияси учун мустаҳкам пойдевор яратди ва у ўз самарасини бера бошлади. Буни Чўлпонота шаҳрида ўтказилган навбатдаги юқори даражадаги саммит якунлари ҳам тасдиқламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммит чоғида илгари сурган ташаббуслари, жумладан, ўзаро савдони рағбатлантиришнинг янги шакл ва механизмларини жорий этиш, махсус чегара савдо зоналарини ташкил этиш, жаҳон бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини рағбатлантириш, ўзаро савдо-сотиқни рағбатлантиришнинг янги шакллари ва механизмларини жорий этиш, саноатни ривожлантириш миллий дастурлари асосида Марказий Осиёда маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш маконини шакллантириш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш бутун дунё бўйлаб нархлар кескин ошиб бораётган ва озиқ-овқат тақчиллиги кузатилаётган ҳозирги шароитда жуда муҳим ва долзарб ҳисобланади.

?шончим комилки, Марказий Осиёда кузатилаётган қулай сиёсий муҳит ва давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч минтақа мамлакатлари иқтисодий тараққиёти ҳамда халқлар фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net