Малайзиядаги ватандош: Халқчил сиёсатнинг давоми сифатида «?нсон қадри учун» ғоясини ҳамда «?нсон – жамият – давлат» тамойилини Бош қому

22.06.2022 22:28

КУАЛА-ЛУМПУР, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Малайзиянинг “Data Micron” компанияси ходими, ватандошимиз Шарофиддин Файзиев «Дунё» АА учун интервьюсида мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар жараёни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги кунда кўпчиликнинг эътибори Ўзбекистон Конституциясига қўшимчалар киритиш бўйича бошланган жараёнларга қаратилган десам хато бўлмайди. Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувидаги нутқи ва мазкур мулоқот давомида билдирилган таклифлар билан танишиб чиқдим.

Мен хорижда истиқомат қилиб келаётган бўлсамда, кейинги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораяпман. Айниқса, рўй бераётган ўзгаришлар халқ фаровонлигини янада юксалтиришга йўналтирилгани бизни қувонтирмоқда.

Халқчил сиёсатнинг давоми сифатида “?нсон қадри учун” ғоясини ҳамда “?нсон – жамият – давлат” тамойилини Конституциямиз мазмунига чуқур сингдиришни муҳим деб ҳисоблайман. Шу аснода давлатимиз раҳбарининг «инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак» деган сўзлари бизларни руҳлантиради.

Барча кўзланган ўзгаришлар мамлакатимизда ижтимоий давлатни барпо этиш ва фаровон ҳаётни кафолатлашга хизмат қилади, деб ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net